Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзэлтехсаноат” 731,2 млрд сўмлик лойиҳаларни амалга оширади
“Ўзэлтехсаноат” АК умумий қиймати 731,2 млрд. сўм бўлган 43 та янги лойиҳани амалга оширади. Янги инвестицион лойиҳалар 2018-2021 йилларда ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга оширилиши белгиланган. Миллий матбуот марказида бўлиб матбуот анжуманида “Ўзэлтехсаноат” АК бошқаруви раиси в.б. Алишер Абдуллаев шу ҳақда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу орқали жойларда 1 547 янги иш ўрни яратилади. Хусусан, Қорақалпоғистонда “Кардар” МЧЖ томонидан электр сақловчи шкафлар, иситиш қозонлари, металл радиаторлар, “Титан” ДСЗ томонидан ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилади. Самарқанд вилоятида “SAMFERRE” ХК томонидан музлатгич, совутгич ва газ плиталари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, халқаро ҳамкорликни самарали ташкил борасида ҳам унумли ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда жаҳонга машҳур брендлар билан турли йўналишларда англашув меморандумлари, икки томонлама келишув шартномалари имзоланган. Жанубий Кореянинг “Kiturami” компанияси, Хитойнинг “Haier Group”, Туркия Республикасининг “Odul Madeni” компаниялари билан маиший техника ишлаб чиқариш соҳасида қатор лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган.
Мавзуга оид
18:07 / 10.12.2025
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарилиши мумкин
11:32 / 15.08.2025
Сурхондарёда юк автомобиллари ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди
14:20 / 28.05.2025
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади
13:54 / 05.09.2024