Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарилиши мумкин
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳамда Жанубий Кореянинг «Robotis» компанияси ўртасидаги англашув меморандуми шуни назарда тутади.
Фото: Getty images
Жанубий Кореяда ўтказилган Ўзбекистон–Жанубий Корея бизнес давра суҳбати якунида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳамда Жанубий Кореянинг робототехника соҳасидаги етакчи компанияларидан бири «Robotis» ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжат Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқариш, робототехника саноатини ривожлантириш учун зарур бўлган технологик база, ишлаб чиқариш қувватлари ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини яратишни назарда тутади.
Тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси иштирок этди.
Учрашувда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, юқори технологиялар ва саноат тармоқларида қўшма ташаббусларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
19:33 / 28.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупция туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:39 / 27.01.2026