Жамият | 15:09 / 05.06.2018
9629
1 дақиқада ўқилади

420 тонна кўмирни ўзлаштирган фирибгар қидирилмоқда - ИИВ

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 4 июнь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил январь ойида Фарғона вилоятида яшовчи Й.Э. ТХАЙ кўчасида жойлашган “Мустанг” ёқилғи қуйиш шаҳобчаси олдида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи Б.Э.нинг 420 тонна кўмир маҳсулотини 303 млн. 400 минг сўмга баҳолаб, ундан кўмир маҳсулотини олиб, сотиб юбориб пулларни бермасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Й.Э.ни ушлаш чоралари кўрилган.

Мавзуга оид