Ўзбекистон аэропорти МДҲ давлатларидаги «Энг яхши аэропорт» деб топилди
«Урганч» халқаро аэропорти 2017 йилдаги фаолияти натижалари бўйича «Аэропорт ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» номинациясида ғалаба қозониб, яна бир бор «МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт» танловининг лауреатига айланди.
«Аэропорт» ФА Ассоциацияси томонидан ҳар йили ташкил этиладиган мазкур танловда Урганч шаҳри аэропорти 2012 йилдан буён иштирок этиб, ушбу йиллар давомида: 2012-2014 йилларда – «Ишлаб чиқариш ривожига қўшган катта ҳиссаси учун», 2015 йилда - «МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт», 2016 йилда – «Шиддат билан ривожланаётган аэропорт» ва «Туризм ривожига қўшган катта ҳиссаси учун» каби турли номинацияларда ғолиб бўлиб келади.
Ушбу мукофот - «Аэропорт» ФА Ассоциациясининг Кубоги ва Фахрий ёрлиғи – аэропорт узлуксиз фаолиятини ҳамда 2017 йилдаги барча ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашда бутун жамоанинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасидир.
2017 йилдаги фаолият натижаларига кўра, «Урганч» халқаро аэропортида 1 567 қатнов ва 282 136 йўловчига, шу жумладан 43 848 нафар хорижий сайёҳга хизмат кўрсатилди, 16 649 тонна юк, 11,141 тонна почта ва 14,305 тонна пуллик багаж жўнатилган.
Мавзуга оид
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди
10:31 / 15.11.2024
Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади
21:21 / 13.11.2024