Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистонга 3100 тонна ун-дон маҳсулотларини юбормоқда
Ўзбекистон қўшни Афғонистон Ислом Республикасига мамлакатда кузатилган қурғоқчилик сабаб 3100 тонна миқдоридаги ун-дон маҳсулотларини юбормоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикасининг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юбориши муносабати билан Ҳайратон шаҳрида (Афғонистон Ислом Республикаси) икки давлат ҳукумат вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистондаги вакили Исматилла Эргашев , Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консуллик идораси консули Миродил Абдураззоқов, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саййид Шаҳобиддин Темурий ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026