Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Қозоқ-немис университети талабалари учун ёзги ўқув курслари ўтказилмоқда
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) негизида Қозоқ-немис университети (ҚНУ) талабалари учун «Сув ресурсларидан фойдаланиш асослари: назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси» мавзусига бағишланган ёзги ўқув курси ўтказилмоқда. Курс АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ), Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (СХВ) ҳамкорликдаги «Сув, таълим ва ҳамкорлик» (Smart Waters) лойиҳаси доирасида ташкил этилган.
Ёзги мактабда иштирок этаётган ҚНУ талабалари Афғонистан, Қозоғистон, Қирғизистон Тожикистон каби мамлакатлар вакилларидир. Ўқув курсининг асосий мақсади – келгусида Марказий Осиё ҳудудида қўлланиладиган билим ва кўникмаларни ҚНУ талабаларига етказиш ва уларнинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлаш, ҚНУ ва ТИҚХММИ талабалари ўртасида мулоқот майдонини яратиш ҳамда маҳаллий институтнинг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланишдан иборат.
14 нафар талаба 102 ўқув соати мобайнида назарий, амалий, лабораториявий ва мустақил машғулотларни ўташади. Шунингдек, ирригация ва мелиорация объектлари, сувни тежовчи технологиялар ўрнатилган жойларда сайёр машғулотлар ўташлари кўзда тутилган.
«Умумий сув ресурсларига ортиб бораётган талаб ва таклифнинг эса қисқариши минтақавий ҳамкорлик ўрнатишни талаб этади - бу сув ресурсларини самарали бошқариш ва самарали фойдаланиш учун зарурий шарт. Келгуси авлодлар учун сувдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бир бутунликдаги ёндашувни талаб этади, яъни бунда ер ва сувга ягона ўзаро боғлиқ тизим сифатида, бутун экотизимлар тариқасида қаралади. Ёзги мактаб – хизмат кўрсатган профессорлар билан машғулотларга қатнаш, муаммолар ва уларнинг инновацион ечимини топишнинг янги усулларини ўрганиш учун ажойиб имконият. Мен талабаларни ўз фикрлари билан ўртоқлашиш, янги кашфиётлар, янги билимлар учун очиқ бўлиш, ўз-ўзини янги марралар сари ундаш ва тушунмаган пайтларида доим саволлар беришга чақирган бўлардим. Барчага омад тилайман», - деди ўзининг табрик сўзида USAID'нинг Ўзбекистондаги директори Гэри Роббинс.
Умуман олганда, икки ҳафталик ўқув курси давомида талабалар сув ресурсларини ҳавзалар даражасида бошқариш асослари, ирригацион тизимларда оқимлар қонунияти, гидротехник иншоотларнинг эксплуатацион ишончлилиги ва хавфсизлиги, насос станциялари ва насослар эксплуатацияси, сув тежовчи суғориш технологиялари сингари модуллар билан танишишади. Маъруза қисмидан ташқари иштирокчилар учун спорт-маданий тадбирлар ҳам тайёрланган.
«ҚНУ талабаларининг Тошкент шаҳридаги институтда шундай курс ўтаётганидан жуда хурсандмиз. Уни ташкил этиш устида узоқ ва зўр бериб ишладик. Талабаларда шундай ажойиб ўқитувчилардан таҳсил олиш имконияти пайдо бўлди. Менинг уларга чин дилдан ҳавасим келаяпти: роппа-роса икки ҳафта мобайнида маҳоратли профессорларнинг қизиқарли маърузаларини тинглашади», - таъкидлади ҚНУ ректори доктор Маркус Кайзер.
Бундан ташқари, ҚНУ талабалари 5-8 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё халқаро экология форумида (МОХЭФ-2018) фаол иштирок этишмоқда.
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
10:56 / 03.11.2024