Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бой одамларидан бири бизнес билан бошқа шуғулланмайди
Фото: Reuters
Koch Industries нефть-кимё компанияси эгаларидан бири Чарльз Кох унинг укаси Дэвид Кох умумий бизнесни тарк этаётгани ҳамда “Америкаликлар фаровонлик учун” жамғармаси раҳбари лавозимидан кетаётганини маълум қилди. Чарльз Кохнинг айтишича, укасининг соғлиғи жиддий тарзда ёмонлашган.
Чарльз Кох укаси билан айнан нима юз берганини маълум қилмаган. Шуниси маълумки, Дэвид Кохга 1990-йиллар бошида саратон ташхиси қўйилган. У бу касални енга олганди.
Дэвид Кох акаси билан Forbes нашрининг жорий йилдаги энг бой одамлар рўйхатида 8-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 60 млрд долларга баҳоланган.
Ака-ука Кохлар АҚШ Республикачилар партиясининг бош ҳомийларидан ҳисобланади.
Кохлар охирги йилларда АҚШ сиёсатига тез-тез таъсир қилиб туришган. Компаниянинг собиқ ходимлари ҳозирда АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятида фаолият юритишади.
Мавзуга оид
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
13:27 / 07.01.2022
«Бирор фикрни қабул қилиш учун, қалб очилиши керак» — ғояларни етказиш ҳақида
18:55 / 31.12.2021
“2016 йил бизнесдан четлатилдим, ишсиз қолдим, шофёр бўлишга ҳам тайёр эдим...”
10:30 / 31.12.2021