Жаҳон | 23:11 / 06.06.2018
4380
1 дақиқада ўқилади

Uber Европада электр велосипедлар ижарасини йўлга қўяди

Photo: JUMP website

Uber компанияси Германия ва Европанинг бошқа давлатларида ижарага бериш станциялар иштирокисиз электр велосипедларни ижарага олишга имкон берувчи Jump хизматини ишга туширади.

Хизмат 2018 йил ёзи охиригача Берлинда, кейинроқ эса Европанинг бошқа шаҳарларида ишга туширилади. Шунингдек, компания 2018 йилда Uber Green электр карларидан иборат такси хизматини ишга туширмоқчи.

Jump электр самокатлари ижараси хизмати Uber назоратига 2018 йил мартида ўтган. Компанияда таъкидланишича, Uber фойдаланувчилари нафақат такси чақиртириш, балки бошқа транспорт воситаларидан максимал қулай фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари лозим. Jump ҳозирда Сан-Франциско ва Вашингтонда йўлга қўйилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид