07:22 / 07.06.2018
5525

Бағдоддаги портлашлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фото: Ali Abdul Hassan/AP

6 июнь кечки вақт Бағдод шарқидаги Мадинат ас-Садрда содир этилган портлашлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 93 киши яраланди. Бу ҳақда Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Саиф Бадр “Ас-Сумария” телеканалига маълум қилган.   

Жароҳат олганлардан 70 нафари зарурий тиббий ёрдамни олгач, шифохонадан қўйиб юборилган. 

Маълум қилинишича, ўқ-дорилар омбори портлаган. Телеканалнинг полициядаги манбасига кўра, ўқ-дорилар масжидда сақланган ва улар машинага ортилаётганда портлаб кетган.  

Мадинат ас-Садрда диний етакчи Муқтада ас-Садрни қўллаб-қувватловчи шиалар жамоаси яшайди. Ас-Садрнинг блоки 12 май куни ўтган парламент сайловларида ғолиб бўлганди. 

Top