Ироқ пойтахти Бағдодда икки портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 18 кишига етди, тахминан 90 нафар инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, портлашлар Бағдод чеккасидаги Мадинат-Садр туманида юз берган. Бу ерда асосан шиалар истиқомат қилиши айтилмоқда. Полиция маълумотларига кўра, портлашлар ўқ-дорилар тўла бўлган қутиларни масжиддан машинага олиб ўтишаётган вақтда юз берган.
Аввалроқ, 6 июнь кечки вақт Бағдод шарқидаги Мадинат ас-Садрда содир этилган портлашлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани, 93 киши яралангани ҳақида хабарлар тарқалганди.