Жамият | 19:21 / 07.06.2018
11221
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимларига “Дамас” автомашиналари топширилди

Жорий йилнинг 7 июнь куни  Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси тизимидаги барча шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларидаги янгидан ташкил қилинган "Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати” бўлимларига 42 дона “Дамас” хизмат автомашиналари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда вилоят Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимияти Матбуот хизмати

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 1111 та умумтаълим мактаби, 400 га яқин мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Янгидан ташкил этилган ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари таълим муассасаларининг бино ва иншоотларини тегишли тартибда эксплуатация қилиш, электр энергияси, табиий газ, сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш каби вазифаларни амалга оширади. Таълим муассасаларида юзага келадиган авария ҳолатлари тўғрисидаги хабар ва шошилинч маълумотларни телефон орқали қабул қилиб, зудлик билан бартараф этиш чораларини кўради. Таълим муассасаларини ҳар йили янги ўқув йилига ҳамда куз-қиш мавсумига белгиланган муддатларда сифатли тайёрлайди.

Тантанали тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рузиев сўзга чиқди. 

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимияти Матбуот хизмати
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимияти Матбуот хизмати
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимияти Матбуот хизмати

Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид