11:07 / 08.06.2018
74970

GM Uzbekistan “Дамас” автомобиллари бўйича расмий баёнот билан чиқди

Аввалроқ, интернет манбаларда GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Дамас” русумли автомобилнинг айрим деталларини олиб ташланаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. GM Uzbekistan компанияси бу борада расмий баёнот берди.

Хусусан, Telegram ва Facebook’даги баъзи гуруҳлар ҳамда саҳифаларда шундай “ҳужжатлар” тарқалди:

Баъзи фойдаланувчилар ҳатто танишлари янги автомобилларни маълум бир эҳтиёт қисмларсиз олгани ҳақида ҳам ёзганди.

Компания тарқалган ушбу хабарларни тасдиқламаслиги ва ҳақиқатга зид эканлигини расман маълум қилди. 

Cотувдаги автомобиллар тўғрисидаги барча маълумотлар ва ўзгаришлар GM Uzbekistan АЖ расмий сайти, ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади, дейилди компания баёнотида.

Top