Самарқанд вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан Kun.uz’га маълумот берди.

Бошқарма ахборот хизматига кўра, видеодаги автомашина қисқа фурсатда аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Булунғур туманида рўй берган ҳодиса вақтида ҳайдовчи автомобилнинг ҳаракат траекториясини қасддан ўзгартирган ва бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ҳаракатланишига халақит берган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

ЙҲХБ барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга, ҳайдовчилик маданиятига амал қилишга чақирди.