Жаҳон | 08:47 / 08.06.2018
12866
1 дақиқада ўқилади

Гватемала фожиаси. Ҳалок бўлганлар сони 109 кишига етди

Фото: REUTERS/Carlos Jasso

Гватемалада вулқон отилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони 109 кишига етди. Бу ҳақда РИА «Новости» Суд фанлари миллий институтига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, яна 192 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Гватемала прокуратураси одамларнинг ҳалок бўлиши ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Аввалроқ 100 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фуэго вулқони отилиши туфайли бир нечта шаҳарларда хавфнинг қизил даражаси эълон қилинди. Шунингдек, ОАВ хабарига кўра, вулқон отилиши туфайли жароҳат олганлар сони тахминан 300 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ Гватемалада вулқон отилиши оқибатида жароҳат олган ва жабрланганларга ёрдам тақдим этиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид