Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ким Чен Инни Сингапурга кузатиб борувчи қирувчи самолётлар тақдим қилиши мумкин
Фото: KCNA KCNA / Reuters
Хитой Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан Сингапурдаги саммитга борадиган самолётни кузатиб боришга қирувчи самолётлар жўнатиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда South China Morning Post нашри маълум қилди.
Манбанинг айтишича, агар Хитой Шимолий Корея етакчисига эскорт тақдим қилса, бу АҚШ ва Жанубий Кореяга Хитой Шимолий Корея ҳукуматини кучли қўллаб-қувватлашидан огоҳлантириш бўлади.
“Мамлакат раҳбарини қирувчи самолётлар билан кузатиб бориш ҳарбий-ҳаво кучлари таъминлай оладиган хавфсизликнинг энг юқори даражасидир”, деб айтган манба.
Нашрнинг таъкидлашича, Ким Чен Ин Сингапурга борадиган аниқ йўналиш маълум эмас. Бироқ мутахассисларнинг фикрича, у саммитга Хитой ҳудуди орқали боради, чунки бу унга йўлда максимал хавфсизликни таъминлайди. Шу билан бирга таъкидланишича, унинг Сингапурдаги хавфсизлиги учун 34 тансоқчи жавоб беради.
Аввалроқ ОАВ Ким Чен Ин Сингапурга йўлда ёки саммит вақтида ўлдирилиши мумкинлигидан хавфсираётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026