Жаҳон | 13:08 / 09.06.2018
7816
1 дақиқада ўқилади

Путин Тожикистон билан савдо ҳамкорлиги фаоллашганини айтди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Россия ва Тожикистон ўртасидаги савдо ҳамкорлиги фаол ривожланмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Жорий йилнинг биринчи чорагида ўзаро савдо айланмаси 18 фоиздан кўпроққа ошди. Шунинг учун бу борадаги ишлар фаоллик билан олиб борилмоқда», - дея айтиб ўтди Путин Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда.

Президентнинг таъкидлашича, Россия компаниялари Тожикистон иқтисодиётига деярли 2 млрд доллар миқдорида маблағ киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашгани хабар берилганди.

Мавзуга оид