Жаҳон | 00:41 / 10.06.2018
5438
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс АҚШнинг ҳар бир коллеж битирувчисига китоб совға қиладиган бўлди

Фото: Getty Images

2018 йилда АҚШдаги коллежларни битираётган талаба Ганс Рослингнинг “Фактологиклик” китобини юклаб олиш имконига эга бўлади. Бундай ташаббусни Microsoft ҳамасосчиси, дунёнинг 2-рақамли бой одами Билл Гейтс билдирди. 

Рослинг швециялик шифокор ва халқаро соғлиқни сақлаш масалалари бўйича профессор бўлиб, унинг китоби апрелда нашр этилган. Унда муаллиф дунё биз ўйлагандан анча яхшироқ эканлиги ҳақида сўзлаган. Гейтснинг ўзи эса бу китобни “ўқиган китоблари ичида энг аҳамиятларидан бири” ва “олам ҳақида ўйлаб кўриш учун тенги йўқ қўлланма” деб атаган. 

Китобнинг бепул электрон версиясини 4 млнга яқин битирувчи юклаб олиши мумкин.

Гейтснинг айтишича, бу китобни ҳар бир киши ва айниқса, коллежни битириб ҳаётининг кейинги босқичига ўтаётганлар ўқиши фойдалидир.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид