Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Фото: YONHAP NEWS
Сингапур ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ташрифи вақтида хавфсизликни таъминлашга қаратилган қўшимча чораларни кўрди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, саммит учун катта аҳамиятга эга ҳудудлар полициянинг алоҳида назоратига олинган.
Жумладан, гап саммит ўтадиган Сентоса оролидаги “Капелла” ҳамда Трамп ва Ким Чен тўхтайдиган “Шангри-Ла” ва “Сент-Режис” меҳмонхоналари ҳақида кетмоқда.
Бу ҳудудларга қўшимча полиция кучлари жалб қилинган, тўсиқлар ўрнатилган ҳамда текширувлар ўтказилмоқда. Маҳаллий полиция саммит сабабли транспорт қатновидаги бузилишларга сабр ва тушуниш билан қарашга чақирган.
Бундан аввалроқ Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришна мамлакати саммит ўтказилишига тўлиқ тайёрлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026