Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга бутун умри давомида тайёрланган – Майкл Пенс
Фото: RT
АҚШ вице-президенти Майкл Пенс президент Дональд Трамп АҚШ-Шимолий Корея саммитига “бутун умри давомида тайёрланганини” айтди. У бундай сўзларни Вашингтондаги тадбирда айтиб ўтди.
“АҚШ президенти ва Корея Меҳнат партияси раиси Ким Чен Ин ўртасидаги тарихий саммит яқинлашмоқда. Президент Трамп шу ҳафтада айтганидек, у бу саммитга ишонч билан олға бормоқда. Ҳақиқат шундаки, Трамп бунга бутун умри давомида тайёрланган”, деб айтган Пенс.
Пенснинг айтишича, Трамп “кўп йиллар давом этган муваффақиятсиз сиёсий қарорлар ва бажарилмаган ваъдаларга чек қўйди”. Унинг таъкидлашича, АҚШ иттифоқдошлари билан бирга “қатъий позицияни эгаллаб”, Шимолий Кореяга “мисли кўрилмаган иқтисодий ва дипломатик босим” ўтказган. Пенснинг фикрича, айнан шу ҳолат Пхеньяннинг ўз йўналишини ўзгартиришига олиб келган. “Шимолий Корея қишки Олимпиадада иштирок этди ва Жанубий Корея билан саммит ўтказди. Шимолий Корея ядровий ва ракета синовларини тўхтатди”, деб таъкидлаб ўтган Пенс.
Пенснинг айтишича, агар Трамп Ким Чен Ин Корея яриморолидаги вазиятни тартибга солишга жиддий муносабатда эмаслигини англаса, унда у “вақтини бекор сарфламайди ва ўтмишнинг хатоларини қайтармайди”. “Президент Трамп Ким Чен Ин ҳақиқатан ҳам ўз халқи учун буюк иш қилади, деб ишонади”, деб таъкидлаб ўтган вице-президент.
Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги тарихий учрашув 12 июнда Сентоса оролида жойлашган Capella меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
21:08 / 04.11.2025
КХДР собиқ расмий раҳбари Ким Ён Нам 97 ёшида вафот этди
15:01 / 11.10.2025