Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Россияга кирувчилар сони кескин қисқарди - Статистика
2018 йилнинг I чораги бўйича Ўзбекистондан Россияга кирувчилар сони 41 минг нафарни ташкил қилган, бу эса мазкур кўрсаткичларнинг ўтган йилги статистикага нисбатан 59 фоизга қисқарганини кўрсатмоқда. "ТурСтат" саҳифаларида жорий йилнинг илк уч ойлиги доирасида Россияга кириш туризми статистика маълумотлари тақдим этилди.
Статистика Жануби-Шарқий Осиё ва Евроиттифоқ мамлакатларидан Россияга келувчи сайёҳлар ҳисобига I чоракда кириш туризми кўрсаткичлари ошганини кўрсатган.
I чорак якунларига кўра, Россияга кириш туризми бўйича топ-10 мамлакатлар рўйхатига Украина, Қозоғистон, Хитой, Финляндия, Озарбойжон, Польша, Арманистон, Молдова, Абхазия, Қирғизистон ва Эстония киритилган.
Манбада таъкидланишича, Хитой ўзининг 216 минг сайёҳи (+18 фоиз), Жанубий Корея 34 минг (+48 фоиз) сайёҳи билан 2018 йилнинг илк уч ойида Россияга кириш туризми ўсиши бўйича етакчилик қилди.
Финляндия, Польша, Эстония ва Германия Европа Иттифоқи мамлакатларидан Россияга келувчилар орасида энг юқори кўрсаткичларни қайд этди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
11:10 / 17.06.2026