Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маст ҳолда машина бошқариб, тўқнашув содир қилганлар туфайли 4 киши жароҳат олди
Иллюстратив фото/АиФ
8 июнь куни Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳудудида фуқаро Д.О. маст ҳолда ҳеч қандай ҳужжатларсиз “Матиз” русумли автомашинасини “Гулистон-Оҳангарон-Ангрен-Наманган-Ўш” йўлининг 80-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлни ўнг томонига бурилган вақтида шу йўналишда асосий йўлдан келаётган, Д.Н.нинг ҳеч қандай ҳужжатларсиз маст ҳолда бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида тўқнашув содир бўлган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Воқеа натижасида “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Д.Н. ва йўловчиси, ҳамда ”Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси Д.О. ва унинг маст ҳолда бўлган йўловчиси, турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.
Мавзуга оид
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
15:39 / 26.04.2026
Жомбойда маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026