Light | 17:31 / 12.06.2018
22161
4 дақиқада ўқилади

Биз нафас олаётган ҳаво нимаси билан хавфли?

Ҳавода қандай хавф бўлиши мумкин ва қандай қилиб уларни ўз вақтида аниқлаш мумкин? "Лайфхакер" шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

Фото: pixabay

Ҳаво нимаси билан хавфли бўлиши мумкин?

Энг аввало, биз нафас олаётган ҳаво нимадан иборат экани ҳақида тасаввурга эга бўлишимиз керак. Биз учун энг асосийси — кислород (21 фоиз). Асосий элемент азот (78 фоиз). Қолгани аргон, карбон диоксиди ва бошқа элементлар ҳамда бирикмалар улушига тўғри келади.

Ҳаво таркибининг ўзгариши инсон организми учун қатор муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Улар орасида энг кенг тарқалгани — бу юқори концентрациядаги CO, CO₂ ва ҳавода учиб юрувчи органик моддалар (VOC).

Айнан карбон диоксидининг юқори даражада бўлиши туфайли одамлар кўп жойда ўзини ёмон ҳис қила бошлайди. VOC эса бўёқлар ва чиқинди газларини ҳидлаш натижасида бошимизда оғриқ туриши сабабидир.

Фото: pixabay

VOC — қаттиқ ва суюқ моддалардан ажралувчи газлар шаклидаги кимёвий бирикмалар, улар ҳатто хона ҳароратида ҳам енгил буғланади. Карбон моноксит, метан, спиртлар, формальдегид, ацетон, пропан, дихлорметан — буларнинг бари бизнинг атрофимизда зарарли газлар кўринишида кенг тарқалган. Аксариятининг ўзига хослиги шундаки, инсон организми уларни ҳидидан эмас, фақат бу зарарли моддалар натижасида юзага келадиган ҳиссиётларига таяниб аниқлаши мумкин.

Қандай қилиб ҳавони тозароқ қилиш мумкин?

Машиналар серқатнов, қурилиш ва таъмирлаш ишлари доимий олиб бориладиган катта, аҳолиси кўп шаҳарларда VOC ва юқори даражали CO, CO₂'дан қочиб қутулишнинг иложи йўқ. Бироқ ҳатто ҳеч қандай ҳид сезмасангиз ҳам уйда ёки ишда зарарли ҳаводан нафас олишга тўғри келса-чи? Бундай ҳолатларда ҳаракатга киришиш керак. Хўш, нима қилиш мумкин?

Фото: Depositphotos
  • Хонани шамоллатиш. Унда йиғилиб қолган CO₂'дан халос бўлишнинг етарлича самарали усули. Айниқса, газ плиталари бўлган хоналар учун тавсия этилади.
  • Ҳаво тозалагич сотиб олиш. Бундай қурилмалар тозалаш усули ва самарадорлигига қараб фарқланади. Энг оддий вариантлардан бири — намлантирувчи сифатида натижа берувчи ҳавони ювиш.
  • Қирққулоқ ўсимлигини харид қилиш. Ҳавода карбон диоксиди ва VOC даражасини камайтиришнинг оддий усули.
  • Маиший кимё воситаларини алмаштириш. Шуниси қизиқки, биз баъзан уйни тозалаймиз деб ўзимиз билмаган ҳолда ҳавони ифлослантиришимиз мумкин. Экологик тоза дея тарғиб қилинувчи баъзи воситалар кўпинча оддийлари каби зарарли бўлади. Синовдан ўтган вариантлар бу зарарни четлаб ўтиш имконини беради: сода ва хўжалик совуни.
  • Ҳаво тортгични алмаштириш ва вентиляцияни текшириш. Вентиляция тизимлари парваришни талаб қилади, хонадонлардаги ҳаво тортгич эса сифатсиз бўлиши мумкин.
  • Таъмирлаш ишларини бажариш. Заҳарли бўёқлар ва зарарли материаллардан халос бўлишнинг радикал усули.
  • Кўчиш ёки иш жойини ўзгартириш. Агар сиз иссиқлик электр станцияси (ИЭС) яқинида ёки машиналар серқатнов жойда яшасангиз, ҳаво тозалашнинг бошқа усуллари ёрдам бериши қийин. Кескин чоралар кўришга тўғри келади.

Ҳар қандай вазиятда асосийси — хавфни ўз вақтида аниқлаш. Бунда эса ҳаво сифатини монитор қилувчи махсус қурилмалар ёрдам беради.

Мавзуга оид