Фан-техника | 08:03 / 12.06.2018
4285
2 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи Google’ни 11 млрд долларлик жаримага тортмоқчи 

Фото: Getty Images

Европа комиссияси Google компанияси ўзининг Android операцион тизимини бозорда илгари суриш мақсадида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиши юзасидан унга нисбатан жарима тайёрламоқда. Бу ҳақда рақобат масалалари бўйича еврокомиссар Маргрет Фештагер олиб борган тергов натижаларидан маълум бўлди. 

Европа иттифоқи эътирозлари Google ва смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ўзаро ишлаши сиёсатига тааллуқли. Еврокомиссар маълумотларига кўра, Google ўзининг дастурларини максимал миқдорда ўрнатишга рози бўлган смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларга имтиёзлар таклиф қилган ва аксинча, Google Chrome браузери ёки Google-излаш тизимини ўрнатишдан бош тортганларга Google Play’га киришни блоклаш билан таҳдид қилган.

Бундан ташқари, Google компанияси Google-хизматлари билан смартфон ишлаб чиқарувчиларни модификация қилинган Android‘ни Google Play’сиз чиқармасликлари, бироқ унга муқобил дастурлар дўкони ёки Chrome, Youtube муқобиллари билан чиқаришлари ортидан кузатган.  

2015 йилда Google’га шундай эътирозларни Яндекс билдирган. Тергов натижаларига кўра, АҚШ компанияси 438 млн рубллик жаримага тортилган. 

Бугунги кунда Android операцион тизими остида ишловчи смартфонлар улуши 85 фоиздан кўпроқни ташкил қилади, Google излаш тизимига эса бутун дунё бўйлаб излашларнинг тахминан 90 фоизи тўғри келади. 

Мавзуга оид