Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 9 ёшли бола машина ичида ёниб кетди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида фожиа юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. “ВАЗ-2102” русумли автомашинада Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун бориб, боғ ичига кириб кетиб, бирга олиб келган 9 ёшли набираси М.А.ни назоратсиз қолдириши оқибатида, у автомашина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган.
Натижада автомашина салонида ёнғин содир бўлиб, М.А. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган.