Жамият | 09:35
623
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса тезкорлик билан бартараф этилди, оқибатда жабрланганлар қайд этилмади.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, 5 июл куни соат 21:15 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Бешқўрғон кўчасида жойлашган икки қаватли дўконнинг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 21:24 да етиб борган ва ёнғин соат 21:34 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида дўконнинг иккинчи қавати ички қисмидаги 30 квадрат метр майдон ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид