Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған зарурат бўлганда С-400 қўлланиши мумкинлигини айтди
Фото: Hurriyet Daily News
Анқара зарурат туғилганда Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини қўллашга тайёр, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашри хабар берди.
“Биз С-400’ни шунчаки сотиб олиб, уни омборга жойлаштириб қўймоқчи эмасмиз. Зарурат бўлганда уни қўллаймиз. Бу мудофаа тизимларидир. Агар уларни қўлламасак, унда нима қиламиз?”, деб айтган Эрдўған.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Анқара бир неча йил давомида АҚШдан шунга ўхшаш қурол сўраган, бироқ рад жавобини олган. Эрдўғаннинг айтишича, Туркия бундан охир-оқибат “чарчаган”.
“Россия бизнинг сўровларга ўзига етарлича тортувчи таклиф билан жавоб берди. Улар ҳаттоки мажмуаларни биргаликда ишлаб чиқаришгача боришларини айтишди. Улар бизга яхши шартлар таклиф қилишди”, деб таъкидлаб ўтган Эрдўған.
2017 йил декабрда Россия ва Туркия С-400 мажмуалари бўйича кредит келишувини имзолашган. Анқара мажмуадан иккита батарея сотиб олади. Томонлар, шунингдек, С-400’ни Туркияда ишлаб чиқаришни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишган.
АҚШ ва НАТО давлатлари Туркиянинг бу қарорини танқид қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026