12:33 / 13.06.2018
8621

Йил бошидан бери қанча янги корхона ташкил этилгани маълум

Фото: УзА

2018 йилнинг январь-май ойида республикада 25,2 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 мингтага кўпдир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1%га камайган ҳамда уларнинг сони 6,9 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин.

Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 17,8 мингта (6,2%)га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 303,3 мингтани ташкил этган. 

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,1%), Тошкент (9,6%), Фарғона (8,9%) ва Андижон (8,6%) вилоятларида кузатилмоқда. 

Корхоналар ва ташкилотларнинг умумий сонида фаолият кўрсатаётганларнинг улуши 95,1%ни, шу билан бирга жами корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан фаолият кўрсатмаётганларнинг улуши 4,9%ни ташкил этганлигини кўрсатмоқда ва бу кўрсаткич эса йил бошига нисбатан таққосланганда ўзгаришсиз қолган. 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 22,0% савдода, 17,2% саноатда, 8,7% қурилишда, 7,5% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,0% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,1% соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 30,2% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

2018 йил январь-май ҳолатига 25 219та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 15,4%га кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида (5444 та), Тошкент (1965 та), Фарғона (2422 та) ва Самарқанд вилоятларида (1983 та) ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (680 та), Хоразм (918 та) ҳамда Навоий (996 та) вилоятларида ташкил этилган. 

Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрилса, энг кўпи савдода (5156 та), саноатда (4914 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (2835 та) ва қурилишда (2810 та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (570 та), ахборот ва алоқада (583 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (889 та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда. 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг улуши соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда (-0,7 ф.п) ва савдода (-0,6 ф.п), камайганлиги, бунинг натижасида саноатда (+0,6 ф.п.), қурилишда (+0,3 ф.п.), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (+0,2 ф.п.), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда ҳамда бошқа фаолият турларида (+0,1 ф.п дан) улушининг ўсишига олиб келди.

2018 йил 1 июнь ҳолатига 247,1 минг тижорат шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар – 71,3 мингта, оилавий корхоналар – 13,3 мингта, масъулияти чекланган жамиятлар – 155,2 мингта, акциядорлик жамиятлари – 0,6 мингтани ва бошқалар 6,7 мингтани ташкил этади.

2018 йил 1 июнь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 6127 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 933 тага ёки 18,0%га ўсган. Шунингдек Хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 3374 таси қўшма корхоналар, 2753 таси эса хорижий корхоналар ҳисобланади. 

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар 3949 та (64,5%), Тошкент вилояти 677 та (11,0%) ва Самарқанд вилоятлари 331 та (5,4%) ҳиссаларига тўғри келади. Энг кам хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар Хоразм вилояти 51 та (0,8%), Қашқадарё вилояти 58 та (0,9%), Навоий вилояти 69 та (1,1%) ва Сурхондарё вилояти 89 та (1,5%) ҳиссаларига тўғри келади. Бу эса мазкур ҳудудларда хорижий ҳамкорлар билан ишлашни, инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантиришни талаб этади.

Агар фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари кесимида ушбу маълумотларни 2018 йил 1 июнь ҳолатига кўрсак энг кўп саноатда 2596 та (42,4%), савдода 1265 та (20,6%) ҳамда бошқа фаолият турларида эса 1051 та (17,2%) ташкил қилган, энг камлари эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда 86 та (1,4%), ахборот ва алоқада 151 та (2,5%), ташиш ва сақлашда 180 та (2,9%) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 209 та (3,4%), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда 243 та (4,0%) ва қурилишда 346 та (5,6%) ташкил қилган. Шундан кўриниб турибдики, фаолият юритадиган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турига тўғри келаркан. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади. 

2018 йилнинг январь-май ойида хорижий капитал иштирокидаги рўйхатдан ўтган янги корхоналарнинг сони 776 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 496 тага кўпайган ёки 2,8 бараварга ошган.

Бунда, Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида – 158 та, Туркия Республикаси – 118 та, Қозоғистон Республикаси – 87 та, Хитой Халқ Республикаси 106 та ва Корея Республикаси– 70 та янги корхоналар рўйхатдан ўтган. Шунингдек, 2018 йилда Афғонистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Украина, Озарбойжон Республикаси ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирдилар. 

Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича кўриладиган бўлса, асосан саноатда 256 та, савдода 207 та, қурилишда 75 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 65 та ва бошқа фаолият турларида 173 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар янги ташкил этилган. 

2018 йил 1 июнь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 245,1 мингтани ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2017 йил 1 июнь ҳолатига қараганда 7,5%га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми яни 55,2 мингтаси (22,5%) Тошкент шаҳрига, 23,7 мингтаси (9,7%) Тошкент, 21,6 мингтаси (8,8%) Фарғона ҳамда 21,4 мингтаси (8,7%) Андижон вилоятлари ҳиссаларига тўгри келади. 

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 245,1 мингта кичик корхона ва микрофирмаларнинг 66,4 мингтаси (27,1%) – савдода, 51,6 мингтаси (21,0%) - саноатда, 26,3 мингтаси (10,7%) - қурилишда, 22,1 мингтаси (9,0%) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 18,1 мингтаси (7,4%) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 12,4 мингтаси (5,1%) - ташиш ва сақлашда, 6,4 мингтаси (2,6%) - ахборот ва алоқа соҳасида, 4,8 мингтаси (2,0%) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 37,1 мингтаси (15,1%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади. Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турларига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.

2018 йил январь-май ҳолатига 22,2 мингдан ошиқ кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 5,8%га кўпроқдир. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Тошкент шаҳрида (5161 та), Тошкент (2244 та), Самарқанд (1840 та) ва Фарғона вилоятларида (1706 та) ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (619 та), Хоразм (773 та) ҳамда Навоий (844 та) вилоятларида ташкил этилган. 

Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода (5150 та), саноатда (4908 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (2827 та) ва қурилишда (2807 та) ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (562 та), ахборот ва алоқада (581 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (885 та) ташкил этилган.

Юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналар сони - 2018 йилнинг 1 июнь ҳолатига 13857 тани ташкил этиб, улардан 13248 таси ёки 95,6% фаолият юритади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олганда давлат рўйхатидан ўтганларнинг ҳамда фаолият кўрсатаётганларнинг умумий сони ўртача 25,4%га ошганлигини таъкидлаш лозим. 

Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари кесимида қаралганда, оилавий корхоналарнинг 37,2% ёки 4924 таси саноат, 21,2% ёки 2808 таси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 16,6% ёки 2201 таси савдо, 11,3% ёки 1469 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 1,3% ёки 170 таси қурилиш, 1,1% ёки 154 таси ахборот ва алоқа, 1,1% ёки 144 таси ташиш ва сақлаш, 1,0% ёки 129 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 9,2% ёки 1222 таси бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Top