Шавкат Мирзиёев Россияга бориши расман тасдиқланди
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этади. Бу маълумот президентнинг матбуот котиби Комил Алламжонов томонидан расман тасдиқланган.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 2018 йил 14 июнь куни Москва шаҳрига ташриф буюради», дея ёзган у фейсбукдаги саҳифасида.
Бундан олдинроқ Россия нашрлари чемпионатнинг очилиш маросимига КХДР Олий халқ мажлиси президиуми раиси Ким Ён Нам, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь - Александр Лукашенко, Боливия - Эво Моралес, Қозоғистон - Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон - Сооронбай Жээнбеков, Панама - Хуан Карлос Варела, Тожикистон - Имомали Раҳмон, Парагвай - Орасио Картес, Руанда - Поль Кагаме, Арманистон бош вазири - Никол Пашинян, Ливан - Саад Ҳаририйлар қаторида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам келиши ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
15:23 / 04.12.2023
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
20:22 / 26.11.2023
Ўзига 100 млн, мураббийига 50 млн. Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова тантанали кутиб олинди
15:34 / 22.11.2023