Жамият | 14:41 / 14.06.2018
14977
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада қотил аниқланиб, қўлга олинди

Иллюстратив фото/Reuters

13 июнь куни Фарғона шаҳрининг “Ипак йўли” МФЙ ҳудудида жойлашган “Солиева Гулмира” фермер хўжалиги майдони четидаги зовурдан Марғилон шаҳрида яшаган З.М. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Марғилон шаҳрида яшовчи муқаддам судланган “Марғилон пиллачилик” МЧЖ ишчиси Ж.А. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида мудҳиш қотиллик юз берганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид