Жаҳон | 10:41 / 14.06.2018
8173
2 дақиқада ўқилади

Суд мажлисларини аудио ва видеода қайд этишдан мақсад нима?

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисининг ўринбосари Бахтиёр Сайфуллаев ЎзА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди

Унинг сўзларига кўра, кодекс 5 бўлим, 37 боб ва 347 моддадан иборат. Кодекс билан иқтисодий судларда ишларни юритиш тартиби такомиллаштирилган. Соҳага оид қонунчилик ва амалиётдаги айрим камчиликлар бартараф этилган. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилиш механизмлари такомиллашди. 
 
«Кодексда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан янада кенгроқ фойдаланишга оид норма белгиланди. Эндиликда суд мажлисларини аудио ва видеода қайд этиш янада кенгайтирилади. Бундай замонавий услубнинг кенг жорий этилиши суд мажлислари тўлиқ қонун талаблари асосида ўтишини таъминлайди.
 
Суд мажлиси ёзилган аудио ёки видеоёзув билан унда қатнашган шахсларни таништириш имконияти берилмоқда.
 
Юқори судлар томонидан қуйи судларда олиб борилаётган ишлар, суд мажлисларининг қонунга мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар ўтказишда ҳам бу амалиёт қўл келади. Иш бўйича юқори инстанция судига шикоят тушганда қуйи судда кўрилган ишга оид жараённи тўлиқ қайта кўриб чиқиш, хатога йўл қўйилган бўлса, буни ҳеч қандай монеликсиз аниқлаш имконияти юзага келади», - дейди Б.Сайфуллаев.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид