Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда 10 000дан ортиқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аҳволи ўрганилди
Президентнинг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича Адлия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари, “Халқ қабулхоналари”, ички ишлар органлари ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ вакиллари Юнусобод туманининг 63та маҳалласида жойлашган 81 377та хонадонда бўлиб, тумандаги мавжуд ҳолат ҳамда муаммоларни ўрганиб чиқмоқда.
Бугунги кунга қадар уйма-уй юриш жараёнида, биринчи навбатда, 10 000дан ортиқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аҳволи ўрганилди. Арзон уй-жойларга муҳтожларга амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. Ногиронлиги бўлган ҳамда оғир касалликка чалинган, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга соғлиқни сақлаш органлари томонидан ёрдам кўрсатилиши таъминланди. Ишсиз бўлган оилаларни аниқлаш ҳамда хонадонлардаги бошқа муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан кўплаб амалий ишлар амалга оширилди. Шу билан бирга 2 300дан ортиқ фуқаронинг ўзларини қийнаётган муаммоли масалалар бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, 150дан ортиқ ижтимоий объект, кўп қаватли уй, кўча, бўш турган бино ва бошқа жойлардаги мавжуд ҳолатлар ўрганилди. Жумладан, объектларнинг том қисми ва ертўлалари ҳолати, иссиқлик энергияси, сув, газ ва электр билан таъминланганлиги, санитария-эпидемиология, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ариқларнинг тозаланганлиги ҳолати, ички йўллар, йўлакчалар аҳволи, кўча ёритиш чироқларининг яроқлилиги, спорт-соғломлаштириш объектлари, болалар майдончалари, маданий-маърифий объектлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд бўлган бошқа муаммоли масалалар ҳам ўрганилди, аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди ва ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Бугун Ишчи гуруҳи, туман ташкилотларининг ходимлари ва маҳаллаларнинг фаолларидан иборат икки мингдан ортиқ кўнгилли иштирокида тумандаги 16та (“Собиробод”, “Нурмакон”, “Шоштепа”, “Юртобод”, “Туркистон”, “Посира” ва бошқалар) маҳалла фуқаролар йиғинида ободончилик ишлари олиб борилди. Мазкур хайрли ишга элликдан ортиқ оғир техника воситаси жалб қилинди.
Юнусобод туманидаги барча маҳаллаларни обод қилиш ва ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини бартараф этиш юзасидан Ишчи гуруҳлари ва туман ташкилотлари томонидан амалий ишлар давом этмоқда.
Дилшод Тошмуҳаммедов,
“Нурмакон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари:
— “Обод қишлоқ” дастури доирасида боқувчиси йўқ, ногиронлиги бўлган фуқароларга, оғир хасталикка чалинган инсонларга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, 45-уй, 16-хонадонда оғир онкологик касалликка чалинган беморга ҳомийлик ёрдами берилди, дори-дармонлар билан таъминланди. Ногиронлари бор, ижтимоий шароити оғир бўлган инсонларга ҳам ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Болалар ўйингоҳи қуриб берилди. Эндиликда, маҳалла аҳли учун спорт иншооти қуриш режалаштирган. Бундай иншоотларининг қурилиши ёшларнинг вақти бесамар кетмаслигига, жисмонан чиниқишига шароит яратади. Қайдам, балки маҳалламиздан ҳам чемпионлар чиқар. Яна бир гап. Бугун маҳалламиз жуда обод гўшага айланди. Маҳалла аҳли билан давлат ташкилотлари ходимлари ҳам елкама-елка ободлик учун кўмаклашишди. Кўчатлар экилди. Ободонлаштириш ишлари бундан кейин ҳам доимий диққат-марказимизда бўлиб қолади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳудудлар ободлиги йўлида бошланган ташаббус ва бажарилаётган ишлар одамлар қалбини обод этмоқда.
Мавзуга оид
15:09 / 21.05.2024
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди
12:11 / 06.05.2024
Кимнидир босиб қолиши керакми? Юнусободда “замҳоким”нинг ҳам “тиши ўтмаётган” масала ҳақида
12:57 / 05.05.2024
Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди
19:19 / 16.04.2024