Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан табрикномалар йўллади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Афғонистон, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Иордания, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбойжон, Покистон, Саудия Арабистони, Сингапур, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Уммон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом тараққиёт банки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарияти, Кавказ мусулмонлари идораси каби халқаро ташкилотлар раҳбарларига табрикномалар йўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Москвадан Тошкентга қайтиб келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:11 / 26.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
22:05 / 04.04.2026