Ўзбекистон | 22:12 / 17.06.2018
14963
3 дақиқада ўқилади

Миришкорлик миришкорлар республикада биринчи бўлиб режани тўлдиришди

Миришкор - нафақат Қашқадарё вилояти, балки республикада ҳам иқтисодий салоҳиятга эга бўлган туманлардан бири саналади. Ўзига хос деҳқончилик маданиятига эга бўлган туман иқтисодиётида ғаллачилик етакчи ўрин эгаллайди.

Ўтган йилги эстафетани давом эттирган миришкорлик деҳқонлар жорий йилда 22845 гектар майдонда деҳқончилик қилишди. Миришкорликлар уйган ялпи хирмон салмоғи режадаги 47380 тонна ўрнига амалда 50000 тоннани ташкил этди. Белгиланган режа 1239 фермер хўжаликлари томонидан 17 иш кунида уддаланди. Туман деҳқонлари давлатга яна қўшимча 10 минг тонна атрофида дон етказиб беришни режалаштиришмоқда.

«Шу йил 29 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан берилган топшириқ асосида аниқ вазифаларга таяниб иш тутган «Махтумқули», «Янгиобод», «Автономов», «Р. Ғойибов», «Миришкор», «Жейнов», «Помуқ», «Чандир», «Амир Темур», «Кўҳна Фазли», «Авазчўл», «Тожикистон», «Тошкент», «Олтин бошоқ» массивларидаги фермер хўжаликлари юксак натижаларни қайд этишди. Эътиборли жиҳати, бу  йилги табиий иқлим шароитида мардонавор меҳнат қилган, тажриба ва маҳоратга таяниб иш юритган юздан зиёд илғор фермер хўжаликлари гектарлар ҳосилдорлигини 55-60 центнерга етказиб, барчага ўрнак бўлди», дейди Миришкор туман ҳокими Равшан Комилов.

Ишни юқори суръатларда ташкил этиб, кунига давлат қабул масканларига 3800-4000 тоннагача сара дон етказиб беришда миришкорликлар қаторида Чироқчи, Қамаши, Ғузор, Яккабоғ, Қарши ва бошқа туманлардан ўрим-йиғимга жалб этилган замонавий техникалар кучидан ҳам унумли фойдаланилди. Далаларда эса ҳали ҳосил мўл. Шу боис тажрибали деҳқонлар, илғор фермерлар ўзаро кенгашиб, давлатга яна қўшимча 10000 тонна сара дон армуғон этишга аҳд қилишган.

Фото: Миришкор машъали
Фото: Миришкор машъали
Фото: Миришкор машъали
Фото: Миришкор машъали
Фото: Миришкор машъали
Фото: Миришкор машъали

Қуйидаги видеода туман ҳокими комбайнга миниб, ғалла ўримига ўз улушини қўшаётганини кўриш мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид