Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги портлашда 18 киши ҳаётдан кўз юмди
Фото: Ghulamullah Habibi/EPA
Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Нангарҳор вилоятида 17 июнда содир этилган портлаш оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда Aljazeera телеканали маълум қилди.
Портлаш оқибатида 49 киши жароҳат олган. Вилоят вакилининг айтишича, улардан кўпчилиги оғир аҳволда.
Ушбу портлаш вилоят маркази Жалолободда ярашув муносабати билан “Толибон” ва афғон ҳарбийлари йиғилишида содир этилган портлашдан кейин бир кун ўтиб амалга оширилган. 16 июндаги портлашда 36 киши ҳалок бўлганди. Ушбу портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
11:46 / 28.02.2026