Фан-техника | 23:42 / 18.06.2018
17314
1 дақиқада ўқилади

Фойдаланувчи Excel дастурининг 17 миллиарддан кўпроқ катагини тўлғазиб чиқди

Twitter’да Golem ота тахаллуси остида қайд қилинган фойдаланувчи жадваллар билан ишлашга мўлжалланган Microsoft Excel дастурининг барча – 17 млрд 179 млн 869 минг 184 та катагини тўлдириб чиқди. У буни амалга ошириш учун 2 йил вақт сарфлаган.

Фото: twitter.com/Отец Golem

Фойдаланувчининг айтишича, у барча катакларни махсус скрипт (дастур) қўлламаган ҳолда қўлда тўлғазиб чиққан. Фойдаланувчи бунинг учун барча устунлар ва қаторларни рақамлаб чиққан, сўнгра уларнинг қийматларини кўпайтириб, мос катакка киритган. Хабаровсклик блогернинг хабарда маълум қилишича, у буни “шунчаки қизиқиш” сабабли амалга оширган.

Натижада у яратган файл 200 мегабайтдан каттароқ чиққан ва уни  очиш учун нақ 10 дақиқа кутиш керак бўлади.

Excel дастурида ҳаммаси бўлиб 1048576 та қатор ва 16384 та устун мавжуд.

Мавзуга оид