Жаҳон | 10:27 / 19.06.2018
2703
1 дақиқада ўқилади

Маск Tesla ходимларидан бирини саботажда айблади

Фото: theverge

Tesla асосчиси Илон Маск компания ходимларидан бирини саботажда айблади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Маск бу ҳақда Tesla’нинг барча ходимлари учун почта хабарида ёзган. Хабарда таъкидланишича, номи ошкор этилмаган ходим ишлаб чиқаришнинг операцион тизимига мувофиқлашмаган код киритган ва электрон почта орқали компания махфий маълумотини учинчи шахсларга берган.

«Унинг барча ҳаракатлари ҳақидаги маълумот ҳозирча номаълум, бироқ, у ҳозирча тан олган нарсалар анча ёмондир», - дея таъкидлаб ўтди Маск хабарда.

Tesla матбуот котиби Жина Антонини бу масала бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla минглаб ходимларини ишдан бўшатаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид