Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Opal English ёз фасли учун ҳафтада 5-7 кунлик интенсив IELTS ва инглиз тили дарсларини таклиф қилади
Инглиз тилини ўрганувчилар орасида оммалашиб улгурган Opal English ўқув маркази эндиликда ёз фасли учун мўлжалланган 7 кунлик интенсив IELTS ҳамда инглиз тилининг бошқа йўналишлари бўйича дарс машғулотларини таклиф этмоқда.
Уларда академик лицей, коллеж ёки ОТМдаги ўқишларини тугатган ёшлар ёз давомида ҳар куни IELTS топшириқларини бажариш билан бу йўналишда ўз кўрсаткичларини анча яхшилаб олишлари ёки чет тилининг ўзларига зарур тармоғи бўйича билимларини мустаҳкамлаб олишлари мумкин.
Дарс машғулотлари иштирокчиларни зериктириб, чарчатиб қўймаслиги учун марказ ўқитувчилари турли интерфаол дарс ўтиш методларини ҳам ишлаб чиқишган:
- IELTS дарслари ҳафтада 5-7 кун бўлиб, якшанба куни ўқитувчилар тўлиқ кун давомида ўқувчилар билан ишлашади. Speaking, Cinema ва Debate Club’лар ташкил этилади. Ҳар ой якунида Mock-Exam олинади ва яхши натижа қайд этган ўқувчилар тақдирланишади;
- Инглиз тили дарслари эса ҳафтада 3-6 кун ўтказилади. Унда ёш болалар учун ҳам гуруҳлар мавжуд, бунда дарслар асосан ўйин шаклида ўтказилади. Шунингдек, Opal English’нинг ўзида математикани ҳам инглиз тилида ўрганиш имконияти мавжуд.
Бир неча йиллик фаолиятда гуруҳ билан ҳамда индивидуал тарзда дарс ўтиш услуби натижасида Opal English’да билим олган кўплаб ёшлар IELTS имтиҳонида 7-8 баллик натижаларни қайд этишган.
Машғулотларнинг 50 фоизи Speaking (инглиз тилида сўзлашув)дан иборат бўлиши эса нафақат IELTS’нинг кўпчилик чўчийдиган бўлимидан юқори натижани қайд этишнинг, балки кундаги иш, ўқиш жараёнларида ҳам чет тилида фикрингизни баён қилиш имкониятини беради.
Speaking Club’ни эса АҚШнинг Калифорния штатидан келган native speaker (она тили — инглизча бўлган киши) Дениел Одендаал бошқаради. Бу ўқувчилар инглиз тилида бехато гаплашишни ўрганишлари учун хизмат қилади.
Opal English’даги интенсив IELTS ҳамда инглиз дарслари ҳақида сўзлай туриб, малакали ўқитувчилар ҳақида гапириб ўтмасликнинг иложи йўқ.
Бу ердаги ҳар бир мутахассис ишга қабул қилинишдан олдин, 5 йил давомида Англияда таълим олиб, ўқувчиларни IELTS’га тайёрлаш бўйича шахсий ўқув методини ишлаб чиққан марказ раҳбарининг дарс ўтишга қаратилган тренингида қатнашади.
Ўқувчилардан ҳам айнан марказ директорининг ўзи имтиҳон олади ва бутун жараённи назорат қилади. Бу албатта, таълим жараёнига жиддий эътибор қаратилишидан далолат беради.
Бундан ташқари, ўқувчилар IELTS’да юқори натижаларни қайд этишлари учун унинг ҳар бир бўлимидан 8 баллик натижани кўрсатган алоҳида ўқитувчилар дарс ўтади.
Opal English’нинг Тошкент шаҳри марказида жойлашуви ҳам унда билим олувчилар учун яратилган қулайликлардан бири ҳисобланади. Шундай экан, инглиз тили бўйича билимларингизни мустаҳкамлаш, қисқа вақт ичида IELTS имтиҳонидан юқори натижани кўрсатиш истагида бўлсангиз, Opal English’ни танланг.
Маълумот учун:
- Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани;
- Мўлжал: «Чилонзор» метро бекати ва «Касбино» супермаркети;
- Телефон: +998(95) 198-86-66 (Телефон қабули ҳар кун 9:00дан 20:00гача).
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:28 / 17.12.2025
Рақобат қўмитаси ўқув марказларини огоҳлантирди (рўйхат)
15:35 / 27.08.2025
“60 ёшда ҳам автобус кутишни истамасангиз ...” — Чирчиқдаги реклама эътирозга сабаб бўлди
10:15 / 09.07.2025
Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун Россия ўқув марказлари очилиши мумкин
09:03 / 01.04.2025