Иқтисодиёт | 16:10 / 19.06.2018
18209
2 дақиқада ўқилади

Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали неча сўмлик авторақамлар сотилди?

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 11 июндан 14 июнгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 468,3 млрд сўмлик битимлар тузилди, деб хабар бермоқда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 608,6 млрд сўмдан 438,5 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 34,2% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда кимё маҳсулотлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 14,7%ни эгаллади. Кейинги ўринларда 11,2% улуш билан пахта толаси, 9,9% улуш билан газ ва полиэтилен жойлашган.

Валюта савдо майдончаси орқали 621,8 минг АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини техник мой ташкил этди. Унинг улуши 50%. Келишувларнинг кейинги қисми Гач IIга тегишли. Унинг улуши 39%га тенг. Полиэтиленнинг улуши 9%га тенг. Петролатум улуши эса 2%ни ташкил қилади.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 57 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 866,3 млн сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг 75,4% биринчи тоифадаги авторақамлар, ҳар бири 12,3% улуш билан иккинчи ва учинчи тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 57,9%га тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти автоҳаваскорлари 10,5% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд вилояти автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, улуши 8,8%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 22,8%га тенг.

Мавзуга оид