Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда алмаштириш жараёни ҳақида маълумот берилди
Фото: FABRICE COFFRINI/AFP/Getty Images
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК) вакили Воислав Шуц сўзларига кўра, АҚШни ИҲКда алмаштириш бўйича қарорни Бош ассамблея қабул қилиши даркор.
«АҚШнинг форумни тарк этиш ҳақидаги қароридан сўнг, Кенгаш аъзолари ўртасида вакант жойни тўлдириш тўғрисидаги масала БМТ Бош ассамблеяси томонидан кўриб чиқилиши лозим», - деди Шуц.
Аввалроқ, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Қўшма Штатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни тарк этиши ҳақида маълум қилганди. Унинг фикрича, Кенгаш ҳозирги пайтда «иккиюзламачилик ва тамага» тўла. Шунингдек, унинг таъкидлашича, БМТга аъзо давлатлардан биронтаси АҚШни Кенгаш билан «курашда» қўллаб-қувватламади.
Женевада ҳозирги пайтда ИҲКнинг 38-сессияси бўлиб ўтмоқда. У 18 июнь куни бошланди ва 6 июлга қадар давом этади. АҚШ резолюциялар бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ИҲК 47 аъзосидан иборат гуруҳга кирган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Зайд Раад ал-Ҳусайн АҚШ бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
08:51 / 27.04.2026
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
11:09 / 26.04.2026
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40 / 26.04.2026