Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ОАВ Ким Чен Иннинг хорижий ташрифи ҳақида илк бор ташриф кунида хабар берди
Фото: REUTERS / KCNA
Корея Марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг хорижий ташрифи ҳақида илк бора ташриф кунида хабар берди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги ёзмоқда.
Агентликдан таъкидлашларича, Марказий телеграф агентлиги Ким Чен Иннинг хорижий давлатларга ташрифи якунига етканидан кейингина бу ҳақда хабар берарди. Яқинда рўй берган ҳолат эса «истиснога» айланди.
Шимолий Корея етакчиси ҳозирги вақтда Хитойда бўлиб, ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказмоқда. Бу ташриф КХДР етакчисининг Хитойга сўнгги уч ой ичидаги учинчи сафарига айланди.
Марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, Си Цзиньпин ва Ким Чен Ин 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтган АҚШ - КХДР саммити бўйича фикр алмашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Си Цзиньпин билан учрашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
11:34 / 29.12.2025