Спорт | 15:50 / 20.06.2018
6439
4 дақиқада ўқилади

Португалия: Роналду яна бир бор ҳаммасини зиммасига олишга тайёр

Бугун, 20 июнь куни ЖЧ-2018 турнири B гуруҳида иккинчи тур учрашувлари ўтказилади. Дастлаб Португалия Марокашга қарши ўйнайди.

Испанлар билан ўйиндаги хатоларни тузатиш
Испанлар билан ўйиндаги дурангдан кейин (португаллар бу натижани қониқарли деб ҳисоблашди) терма жамоа Кратовда қамалиб олди ва ишлашда давом этди. Португаллар ўтган вақт давомида матбуот учун очиқ бўлмади. Шуниси аниқки, Марокаш билан бутунлай бошқача ўйнаш керак - тўпга эгалик қилиш, кўпроқ хавфли вазиятлар яратиш ва кўп вақтни рақиб ҳудудида ўтказиш талаб этилади. Испанлар билан ўйинда ҳужумкорлик етишмади, фақат бир Роналду барчасини ўз зиммасига олди.

Унинг биринчи ўйиндаги қаҳрамонлигидан кейин португалиялик мухлислар у жамоани финалга қадар олиб боришидан умид қилишмоқда. Роналду буни жуда яхши тушунади, у анчадан буён терма жамоа етакчиси ҳисобланади. У жамоани руҳлантириш ва кўрсатмалар беришда бош мураббий Фернанду Сантушдан қолишмайди. Мураббий ҳам унга ўз ваколатларини топшириб қўйган. Роналду майдонда ўзи истаган нуқтада ҳаракат қилиши мумкин.

Криштиану учун алоҳида диета
Жаҳоннинг энг яхши футболчиси Россиядаги мундиалга алоҳида тайёргарлик кўрган. У бутун мавсум давомида овқатланиш ва машғулотлар жараёнида алоҳида режимга амал қилди. У турнирга толиқмасдан келди - «Реал» сафида у мавсумнинг барча ўйинларида ҳам иштирок этмади (2010-11 йилги мавсумдагига қараганда 4 минг дақиқа кам). У жиддий равишда диетага амал қилиб келмоқда.

Португалиялик футболчи тезликни сақлаб қолиш учун вазн ташлади. Бунинг учун у шакар ва бошқа ширинликлардан сақланди. Унинг менюсидан нон, мевалар, кўкатлар, товуқ, гуруч, треска балиғи ва бошқа шу турдаги маҳсулотлар ўрин олган. Роналду жароҳатлардан сақланди. Бунинг учун у махсас машғулотлар тизимини ишлаб чиққан. Роналду айни вақтда жаҳон чемпионатидаги энг яхши футболчи экани бежиз эмас.

Таркиб: Андре Силва яна захирада
Марокаш - Испания билан таққослаганда бутунлай бошқа даражадаги ва бутунлай бошқа услубдаги рақибдир. Сантуш иккинчи ўйинда таркибда баъзи алмаштиришларни амалга ошириши мумкин. У Гуэдеш ўрнига Силвани тушириб, янада ҳужумкорроқ услубдан фойдаланса бўларди. Аммо у биринчи ўйиндаги ҳужум чизиғини ўзгартирмади.

Таркиблар:
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутинью, Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва, Жоау Мариу, Роналду.
Марокаш –  Муҳаммадий, да Кошта, Бенатия, Ҳакими, Дирар, Белханда, Буссуфа, Зиёш, Эл-Аҳмади, Амрабат, Бутаиб.

Марокашнинг афзалликлари ва камчиликлари
Эрон билан ўйинда мағлубиятга учраган марокашликларни Португалияга қарши ўйинда ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди. Яна бир мағлубият жамоани плей-офф босқичидан маҳрум этади. Марокаш техник футболчилардан таркиб топган, Зиёш, Ҳарит ва Беланда ижодкорлар вазифасини ўтайди. Шу билан биргаликда марокашликларда ҳужумларни якунлашда муаммолар бор. Уларга совуққонлик етишмайди, футболчилар муҳим вазиятларда индивидуал маҳорат кўрсата олишмайди. 

Марокаш одатда 4-2-3-1 схемасидан фойдаланиб келган. Аммо бу сафар мураббий Эрве Ренар 3 ҳимоячи билан ўйнаши мумкин. Жамоа қарши ҳужумлардан умид қилмоқда.

Португалия – Марокаш
20 июнь. Москва. «Лужники» стадиони. 17.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: ГЕЙГЕР (АҚШ). Флетчер (Канада), Андерсон (АҚШ).

Мавзуга оид