Жамият | 20:10 / 20.06.2018
13036
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ўрнатилган янги фото ва видеорадарлар 68 мингдан ортиқ қоидабузарликни қайд этди

М39 «Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўли ва А373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўли ҳамда 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлларига янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиб, ишга тушурилган, бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали ҳайдовчилар огоҳлантириб келинмоқда. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу огоҳлантиришларга қарамасдан, 2018 йилнинг 16 февраль кунидан 19 июнь кунига қадар 68 мингдан ортиқ қоидабузарликлар қайд этилган.

Қоидабузар ҳайдовчилар томонидан асосан белгиланган жарималарни тўлаш тартиби, қоидабузарлик ҳолати, тўлов амалга оширилгандан сўнгги ҳолати ҳақидаги саволларга жавобан қуйидаги маълумотларни тақдим қилинган:

Қоидабузарлик содир этилгани хақидаги маълумотни олиш учун, 8860 қисқа рақамига транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси серия рақами СМС орқали юборилади, қисқа муддат ичида СМС орқали қоидабузарлик хақидаги маълумот (содир этилган сана ва жарима миқдори) келади;

Қоидабузарлик бўйича белгиланган жарималар Банк муассасаларидан «Мунис» тизимида, пластик картадан «Click», «PayMe» иловалари орқали тўловлар амалга оширилиши мумкин.

«Ҳайдовчилар қарздорлиги бўйича чиқарилган қарорнинг серия ва рақамларини тўлиқ киритишлари лозим, масалан қарорнинг юқори қисмида қуйидаги рақам мавжуд (RA 00000000001) ушбу рақам киритилганда, транспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва эгасининг И.Ф.Ш ҳамда қанча жарима тўлаши ҳақида маълумот тўлиқ чиқади ва шу тартибда тўлов амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида  жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади», дейилган Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид