Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорларни биргаликда ҳимоя қилишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорларни биргаликда ҳимоя қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатасининг хабарида айтилган.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича президентнинг ваколатли вакили Дилмурод Қосимов ва Қозоғистон ишбилармонлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли вакил Болат Палимбетов битим имзолади.
Ҳужжатда икки мамлакат ўртасида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ахборот алмашиш соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш назарда тутилган. Томонлар ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича иш олиб борадилар, иш улар фаолиятининг очиқлиги, самарадорлиги ҳамда конструктивлиги принциплари асосида қурилади.
Давлатларнинг миллий қонунчилигини тўғри қўллаш, илмий-амалий анжуманларда, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун консультатив-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳам назарда тутилган.
Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025
Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун эксперт кенгаши иш бошлайди
17:58 / 24.10.2025