11:29 / 20.06.2018
15961

Жаҳон чемпионатида еттинчи кун. Бугун яна 3та ўйин

Бугун, 20 июнь, чоршанба куни 2018 йилги жаҳон чемпионатида яна 3 ўйин ўтказилади.

Дастлаб B гуруҳида Португалия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ушбу учрашув Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтади, ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00га белгиланган.

Португалия – Марокаш
20 июнь. Москва. «Лужники» стадиони. 17.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: ГЕЙГЕР (АҚШ). Флетчер (Канада), Андерсон (АҚШ).

Бугун шунингдек А гуруҳи вакиллари Уругвай ва Саудия Арабистони ўзаро ўйнайди. Ростов-на-Донудаги «Ростов Арена»даги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Уругвай – Саудия Арабистони
20 июнь. Ростов-на-Дону. «Ростов Арена» стадиони. 18.00 (Матч ТВ).
Ҳакамлар: ТЮРПЕН. Дано, Грингор (барчаси – Франция).

Куннинг учинчи учрашуви биринчи турда Марокашни енгиб, гуруҳ пешқадами бўлиб олган Эрон ва Португалияга қарши жанговар дуранг қайд этган Испания ўртасида кечади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да Қозондаги стадионда бошланади.

Эрон – Испания
20 июнь. Қозон. «Қозон Арена. 23.00 (Первый канал).
Ҳакамлар: КУНЬЯ. Таран, Эспиноса (барчаси – Уругвай).

Барча учрашувлар Futbol-TV телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top