21:00 / 21.06.2018
21679

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Колумбия терма жамоасига хизмат кўрсатмоқда

Футбол бўйича Колумбия миллий терма жамоаси ЖЧ-2018да иштирок этиш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» хизматидан фойдаланмоқда. Миллий авиакомпания матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Колумбия терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни чартер рейс орқали «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Boeing-767 самолётида Барселонадан Россиянинг Қозон шаҳрига келган. 

Таъкидланишича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоасига хизмат кўрсатади. Колумбия футбол федерацияси миллий терма жамоа аъзоларининг Россия бўйлаб парвозларини амалга оширишда айнан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» хизматидан фойдаланишга қарор қилган. 

ЖЧ-2018 мобайнида авиакомпания Саранск – Қозон – Самара йўналиши бўйича ҳам парвозларни амалга оширади. Бундан ташқари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Колумбия термаси маъмурияти, мухлислари ва футболчиларнинг оила аъзоларини ҳам Барселонадан Қозонга келтирган.

Фото: Facebook / bach.hoosier
Фото: Facebook / bach.hoosier
Фото: Facebook / bach.hoosier
Top