Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ИИББда кроссоверлар ва мобиль штаблар пайдо бўлади
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси «Хавфсиз пойтахт» концепциясини жорий этиш доирасида кроссоверлар ва автобуслар негизида мобиль штабларга эга бўлади. Бу ҳақда жума куни ташкил этилган брифингда Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат бошлиғи Азизхон Умархонов маълум қилди, деб ёзяпти Газета.uz.
Жорий йилнинг охирига қадар патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари автомобиль паркини қайта жиҳозлашнинг биринчи босқичи учун 50та Chevrolet Tracker автомобили қабул қилиб олиниши кутилмоқда. «Буни шаҳар имижини яхшилаш сифатида кўриш мумкин», - деди Азизхон Умархонов.
Мобиль алоқа марказларининг фаолият юритиш ва жамоат тартибини сақлаш кучларини мувофиқлаштириш амалиёти жорий этилади, улар ички ишлар бўлимлари хизмат кўрсатадиган ҳудудга бириктирилади. Бунинг учун 80та махсус жиҳозланган Isuzu автобуслари ажратилади.
«Мобиль марказларда видеокузатув камералари ўрнатилади, уларда автомобиллар рақамлари ва юзларни аниқлаш имконияти бўлади. Ушбу «ақлли автобуслар» воқеа жойига боради, у ерда мини-штаб ташкил этилади», - дея хабар берди ИИББ бошлиғининг ўринбосари.
Автобуслар оммавий тадбирлар вақтида ҳам қўлланилади, бироқ у одамларни участкага олиб бориш учун фойдаланилмайди, дея таъкидлади у. Азизхон Умархонов ижтимоий тармоқларда бундай янгиланишлар комендантлик соати жорий этилиши билан таққосланган маълумотларни рад этди.
Мавзуга оид
14:42 / 16.06.2026
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи жиноятда гумонланиб қўлга олинди
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
08:28 / 11.06.2026
Пора талаб қилган профилактика инспекторлари қўлга олинди
22:12 / 06.06.2026