Жаҳон | 08:05 / 25.06.2018
5518
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони мудофаа кучлари ракета ҳужумини қайтарди
Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари 24 июнь кечки вақт Ар-Риёд устида Яман ҳудудидан отилган иккита ракетани уриб туширди. Бу ҳақда Al-Masira телеканалига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, ракеталардан бири Саудия Арабистони мудофаа вазирлиги биноси томон йўлланган бўлган.
Биринчи расмий хабарлардан бироз олдин Ар-Риёд аҳолиси ижтимоий тармоқларда портлаш овозлари эшитилгани ва шаҳар устида ёрқин чақноқлар кузатилгани ҳақида хабар бера бошлашган.
Мавзуга оид
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар форуми ўтказилиши мумкин
23:45 / 26.09.2024