Спорт | 21:03 / 25.06.2018
5830
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик пара-атлетикачилар Рио-2016 паралимпия ўйинлари чемпионларини ортда қолдиришмоқда

Фото: Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

22-25 июнь кунлари Тунисда паралимпиянинг енгил атлетика спорт тури бўйича Халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 20 давлатдан 180 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида 9 нафар ўзбекистонлик паралимпиячилар ҳам совринли ўринлар учун куч синашишди.

Паралимпия қўмитаси матбуот хизматининг KUN.UZ'га хабар беришича, ҳамюртларимиз ушбу нуфузли турнирда 1 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритиб, Ўзбекистон ҳисобига қўшиб қўйишди. Жумладан:

Ахмедов Дониёр

200 м югуриш 00:22.75 - олтин медаль;

100 м югуриш 00:11.38 - кумуш медаль;

400 м югуриш 00:53.71 - бронза медаль.

Сахатов Мирон

Узунликка сакраш 5.58 м - кумуш медаль.

Қурбонов Миржалол

100 м югуриш 00:12.79 - кумуш медаль.

Муродуллаев Маруфжон

400 м югуриш 00:52.02 – кумуш медаль;

800 м югуриш 02:02.89 – бронза медаль;

1500 м югуриш 04:26.74 – бронза медаль.

Яна бир ҳамюртимиз Султонов Элбек диск улоқтириш бўйича (36.42 м) кумуш медални қўлга киритиб, ядро отишда Рио-2016 паралимпия ўйинлари ғолиби, эронлик спортчи Саман Пакбаздан устидан ғалаба қозонди.

Ўзбекистон делегацияси 26 июнь куни Тошкент вақти билан соат 06:30 да Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича қайтади.

Мавзуга оид