Жамият | 22:40 / 26.06.2018
10720
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор тумани ҳокимияти атрофидан темир панжаралар олиб ташланмоқда

Жорий йилнинг 26 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятов ташаббуси билан ҳокимият бинолари атрофини ўраб турган темир панжара тўсиқлар олиб ташланди. Айтиш жоизки, бундай ташаббус Тошкент шаҳрида биринчилардан бўлиб кўрсатилди.

Буни рамзий маънода халқимиз ва давлат идоралари ўртасида турган тўсиқларнинг олинганлиги ва ҳокимият органларининг шаффофлигини таъминлаш, деб ҳисоблаш мумкин.

“Панжаралар олиб ташланганидан сўнг, ҳокимият нафақат маъмурий идора сифатида халққа хизмат қилади, балки ҳокимият атрофи аҳоли дам оладиган, сайр қиладиган масканга айланади”, - деб айтиб ўтди ҳокимият вакили. 

 

Чилонзор туман ҳокимиятида сўнгги вақтда катта қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳокимият атрофи ободонлаштирилиб, аҳоли дам оладиган ҳудудга айлантирилиши кўзда тутилган.

 

Мавзуга оид