Ўзбекистон | 18:23 / 26.06.2018
12184
2 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазири «ўқувчиларнинг бош кийими» юзасидан пайдо бўлган муҳокамаларга муносабат билдирди

Фото: KUN.UZ

Лавозимида эндигина 6 кун иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тизимдаги камчилик ва истиқболли режалар ҳақида маълумот бериб, ОАВ вакиллари иштирокида пресс-брифинг ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Анжуман давомида Халқ таълим вазирлиги томонидан таклиф этилган қонун лойиҳасида назарда тутилган мактаб формаси ҳақидаги саволга вазир қуйидагича жавоб берди:

«Мактаб формалари бўйича жорий қилинаётган лойиҳаларни кўпчилик фақат Халқ таълими вазирлигига юклаб қўймоқда. Бу нотўғри. Биринчидан, бизда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқадиган парламент, депутатларимиз бор. Биз ижро этувчи органнинг бир бўғини сифатида улар қандайдир тартибни жорий қилса, уни амалга татбиқ этишимиз мумкин».

Вазирнинг таъкидлашича, мактаб формаси масаласини мамлакатда диний-эътиқод эркинлигини чеклашга бўлган ҳаракат сифатида баҳолаш жуда нотўғри хулоса бўлади. Шерзод Шерматов бу борада, аввало, Конституция ва белгиланган қонунлардаги нормаларга амал қилинишини қатъий билдирди.

«Яна бир масала, бу тартиблар лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда, биз, жумладан, янги тайинланган ҳозирги раҳбарият иштирок этмаганмиз. Агар қандайдир ўзгаришлар лозим, деб ҳисобланса, бунда бевосита иштирок этишимиз мумкин», - деб қўшимча қилган у.

Мавзуга оид